“ABK-MEDICAL” компанияси (масъулияти чекланган жамияти) тиббиёт ходимларининг касбий маҳорати (квалификацияси)ни ривожлантириш Маркази (аввалги Тошкент врачлар малакасини ошириш институти)нинг эпидемиология кафедраси билан бирга ҳамкорлик тўғрисидаги келишувга имзо чеккан ва шунга асосан эпидемиологик баҳолаш ва эпидемияга қарши чоралар ўтказишнинг замонавий усулларини ишлаб чиқиш ва ташкил қилиш соҳасида илмий-маърифий (таълимий) фаолият олиб бормоқда.
Бизнинг олимларимиз ўз фаолиятлари бўйича умумий тан олинган профессионаллар ҳисобланади. Илмий назарий билимлардан ташқари, улар узоқ йиллар давомида етакчи халқаро компаниялар ва илмий-текшириш муассасалари билан эпидемиология, дезинфектология ва микробиология соҳаларида бўлгани каби, тиббий буюмларни стерилизация қилиш, юзаларни дезинфекция қилиш учун замонавий дезинфекция воситалари, кўп маротаба ишлатиладиган тиббий ускуналардан фойдаланишнинг замонавий усулларини бевосита ўқитиш; даволаш-профилактика муассасаларида замонавий стерилизация ускуналаридан фойдаланиш ва ўтказилган стерилизация сифатини назорат қилиш масалалари бўйича бирга ишлаш жараёнида етарли даражада олинган амалий тажрибага ҳам эгалар.
Бизни барча ҳаракатларимиз касалхона ичи инфекцияларининг олдини олиш ва Ўзбекистон Республикасида касалланиш кўрсаткичларини камайтиришга қаратилган.