АБК | Ўзбекистонда дезинфекция воситаларини ишлаб чиқарувчи етакчи компания
АВТОКЛАВЛАР, ҚУРИТИШ ШКАФЛАРИ ВА ДИСТИЛЛЯТОРЛАРНИ ТАЪМИРЛАШ,
МОДЕРНИЗАЦИЯ ҚИЛИШ ВА СЕРВИС ХИЗМАТИ КЎРСАТИШ
Асбоб-ускуналарни стерилизация қилиш - тиббиётнинг зарурий соҳаси ҳисобланади. Бунинг учун махсус ускуналардан фойдаланилади. Уларнинг орасида энг кенг тарқалгани автоклавлардир. Улар турли иш унумдорлигига, тузилишга ва техник хусусиятларга эга.
Стерилизация ускуналарининг носозлигига сабаблар жуда кўп, бунинг сабаби:
Ишлатилаётган сувнинг сифати, қопқоғини зич ёпувчи мосламасининг шикастланиши, автоклав дастуридаги узилишлар, электрон платалар носозлиги, автоклавнинг кўплаб узатувчи қисм (датчик)ларидан бирининг ишдан чиқиши, автоклавнинг эскирган ёки куйган иситувчи элементи, носоз парагенератор, ғалтакнинг куйиб қолиши, автоклав соленоид клапанининг ишдан чиқиши, фильтрнинг тиқилиб қолиши, автоклав сув помпасининг носозлиги бўлиши мумкин. Бундан ташқари, автоклав турли хатоликларга ҳам йўл қўйиши мумкин. Шунинг учун автоклавга техник хизмат кўрсатиш ва таъмирлаш унинг тузилиши, техник хусусиятларини ҳисобга олган ҳолда ўзининг устаси томонидан амалга оширилиши лозим.
АВТОКЛАВДАН ФОЙДАЛАНИШ ВА УНИ ТАЪМИРЛАШ ХУСУСИЯТЛАРИ
Стерилизация қилиш ускуналари учун маълум бир талаблар қўйилади. Аввало, улар ишлатиш учун тайёр (соз) ва самарали бўлиши лозим. Автоклавлар буюм (ускуна)ларнинг стериллилиги биринчи даражали аҳамиятга эга бўлган барча соҳаларда ишлатилади. Шунга мос равишда стерилизация ускуналарининг ҳолатини диққат билан кузатиб бориш зарур.
Автоклавга техник хизмат кўрсатиш ва уни таъмирлаш режали асосда олиб борилиши лозим. Техник хизмат кўрсатиш вақтида ихтисослашган мутахассислар томонидан стерилизация ускунасининг ҳолатига баҳо берилади, детал (қисм)ларининг кўзга кўринмас нуқсонлари аниқланади, узеллариниг иш қобилиятига ташхис қўйилади. Зарурат туғилса, эскириб қолган қисмлари янгисига алмаштирилади. Шунингдек эски «БК» ва «ГК» автоклавларни режа асосида таъмирлаш ва замонавий электрон автоклавларга айлантириш (модернизация қилиш) ишлари ҳам амалга оширилади.
АВТОКЛАВНИ ТАЪМИРЛАШ - ПРОФЕССИОНАЛЛАР ИШИ
Стерилизация ускуналарига техник хизмат кўрсатиш, модернизация қилиш, уларни тиклаш ишлари ушбу соҳаларга ихтисослашган мутахассислар томонидан амалга оширилиши лозим. Бу соҳадаги ишлар Тошкентда ускунадан фойдаланиш жойида ёки бошқа вилоят, шаҳар, туманларда мутахассис бориб ёки сервис хизмати кўрсатиш марказида бажарилади.
Автоклавга ташхис қўйиш, экспертиза қилиш (текшириш), уни таъмирлаш махсус асбоб-ускуналар, усталарнинг эса етарли даражада билим ва тажрибаси бўлишини талаб қилади. Ташхис қўйиш ва таъмирлаш ишларини профессионалларга ишониш мақсадга мувофиқдир.
БИЗНИНГ УСТУН ТОМОНЛАРИМИЗ
«ABK-MEDICAL» МЧЖ мухандис ва мутахассислари сифатига кафолат берган ҳолда зарур бўлган барча сервис хизматлари комплексини бажарадилар. Замонавий асбоб-ускуналар билан жиҳозланиши ва марказимиз мутахассисларининг 10-йилдан ортиқ иш тажрибаси боисидан барча турдаги ва маркадаги автоклавларни сифатли таъмирлашга муваффақ бўлмоқдамиз.
Ташхис қўйиш қурилма (автоклав)нинг механик ёки электрон қисмларидаги ҳатто энг кичик, арзимас носозлигини ҳам аниқлайди, шикастланган жойлар оператив равишда кафолати билан бартараф қилинади.
Биз буюртмачиларга ҳамкорликнинг 2 схемасини таклиф қиламиз:
- Тиббий ускуналарга бир маротаба хизмат кўрсатиш;
- Аппаратларни мунтазам равишда профилактика қилиш ҳамда жорий таъмирлаш билан абонент хизматини кўрсатиш.
Бизнинг компания жадал ривожланмоқда. Биз сервис марказимизнинг интеллектуал ва технологик такомиллашишини доимий кузатиб борамиз. Мутахассисларимиз ишда ташхис (диагноз) қўйишнинг, ускуналарни таъмирлашнинг замонавий, илғор усулларидан фойдаланишади, бу эса мижозларга зарурий хизматларнинг юқори сифатли тўлиқ комплексини тақдим (таклиф) қилиш имкониятини беради.
Автоклав таъмирлаш бўйича бизнинг устун томонларимиз
Автоклав (буғли стерилизатор) нима?
Автоклав иссиқлик ва босим таъсири остида барча патоген организмлар ва микробларни ҳалок қилади.
Автоклав - бу материалларга юқори ҳарорат ва босим остида иссиқлик билан ишлов бериш учун мўлжалланган герметик камерадир. Буғнинг юқори ҳарорати тиббий ускуналар, тўқимачилик буюмлари ва бошқа тиббий буюмларни ишончли стерилизация қилинишини кафолатлайди. Буғли стерилизация одатда 120°С дан юқори ҳароратда амалга оширилади. Бир неча бор дастлабки вакуумлаш (предвакуум) бажарилади. Бунда турбина, бурчакли ва тўғри (тик) учлик (наконечник)лар(и), жарроҳлик ускуналари, стоматологик ускуналар дастаклари ва аспирацион канюлалар каби мураккаб тузилишга эга ичи бўш ускуналарни ишончли зарарсизлантириш кафолатини берувчи стерилизатор камерасидаги ҳаво сўриб олинади.
Автоклавда буғли стерилизациянинг тўлиқ цикли баёни:
Халқаро меъёрларга мувофиқ тозаланган ва дезинфекция қилинган ускуналарни ўров материалларига жойлаштирилган ва тамғаланган ҳолда стерилизация қилиш тавсия қилинади. Стерилизациянинг энг мақбул усули - тўйинган буғ билан стерилизация қилиш ҳисобланади. Тиббий буюмлар ва ускуналарни махсус пакет (крафт пакетлари)лар ёки контейнерларга жойлаштириш уларни стерилизация цикли тугагандан кейин қайта зарарланишининг олдини олади. Стерилизация жараёнини назорат қилиш учун бир маротаба ишлатиладиган БС-И- «PHARMA-TEST» и БС-Т- «PHARMA-TEST» кимёвий индикаторларидан фойдаланилади.
Автоклав (буғли стерилизатор)ни юклаш қоидалари:
Стерилизация қилинадиган ўрамлар, қути (бикс)ларни стерилизация камерасига жойлаштиришда қуйидаги қоидаларга риоя қилиш зарур:
-стерилизация қути (бикс)лари стерилизация камерасига камерадаги буғ ҳаракати йўналишига перпендикуляр равишда жойлаштирилади;
- стерилизация камерасининг орқа деворига катта ўлчам (ҳажм)даги стерилизация қути (бикс)лари жойлаштирилади;
- буғли стерилизаторнинг эшиги (қопқоғи)дан стерилизация қутиси (бикси)гача бўлган масофа 15 см дан кам бўлмаслиги лозим;
- 30.12.98 йилда тасдиқланган 287/113-сонли УҚ (услубий қўлланма)га мувофиқ тозалаш (“продувка”) босқичида вакуумлаш бўлмаган буғли стерилизаторлар учун стерилизация қути (ўрам)ларини жойлаштириш нормаси (меъёри), жойлаштириш нормаси (меъёри)га қараганда 3 маротаба камайтирилиши лозим.