Азопирам С - тиббий буюмларни стерилизация олдидан тозалаш сифатини назорат қилиш учун мўлжалланган реагент.

Реактив тайёрлаш усули: Ишчи реактив тайёрлаш: тенг ҳажмда олинган Азопирам-С ва 3% ли водород пероксиди эритмалари бевосита ишлатиш олдидан аралаштирилади. Ишчи реактивни ишлатиш муддати - тайёрланган вақтидан бошлаб 2 соат.
Реагент таркиби: амидопирин, анилин гидрохлорид, гидроксиламин гидрохлорид, этил спирти.
Ушбу реактив тиббий буюмлар билан ишлашнинг зарурий шарти ҳисобланади. Ундан фойдаланмай туриб буюмларга ишлов бериш сифатига ишониб бўлмайди.
Азопирам-С ни сақлаш
Тўплам ишлаб чиқарувчи корхона қадоғи (ўрами)да,0яроқлилик муддати (2 йил) давомида 18-25°С ҳароратда қоронғи жойда сақланиши лозим.
Тўплам етарли даражада эътибор бермай стерилизация олдидан тозаланиши натижасида стерилизация қилишга тайёрланган буюмларда қолиши мумкин бўлган қоннинг яширин изларини аниқлаш учун ишлатилади. 0342-17 сонли СанҚваМ 2-иловасига мувофиқ, жароҳат юзасига, қон ёки инъекция қилинадиган препаратларга теккан буюмлар ҳамда ишлатилиш жараёнида шиллиқ қаватларга тегиши ва уларни шикастлаши мумкин бўлган алоҳида турдаги тиббий асбоб-ускуналар стерилизация қилиниши зарур.
Тўплам тиббий буюмлар турига қараб 500-1000 та синама ўтказишга мўлжалланган.
Текширилаётган материалларга ишчи эритма (тенг миқдордаги Азопирам-С ва 3% ли водород пероксиди эритмалари бевосита ишлатиш олдидан аралаштирилади) билан ишлов берилади: юзалар реактивда ҳўлланган тампон билан артилади, бўшлиқли буюмлар ичи шприц ёрдамида эритма билан тўлдирилади в.ҳ.
Агар қон юқлари бўлса, шу заҳоти ёки узоғи билан 1 дақиқадан кейин аввал оддий бинафша-кўк ранг пайдо бўлади ва тезда қирмизи-бинафша ёки қорамтир-қўнғир рангга айланади. Реактив гемоглобин, ўсимликлар пероксидазаси, кучли оксидловчилар (хлорамин, хлорли оҳак, идишларга ишлов бериш учун мўлжалланган хромли аралашма, оқартирувчи қўшимча қўшилган ювиш кукуни в.ҳ.), шунингдек занг ва кислоталар бор-йўқлигини аниқлаб беради.

Реакция хусусиятлари
Текширилаётган буюмларга ишлов берилгандан кейин 1 дақиқадан кўп вақт ўтиб ҳосил бўлган ранг ҳисобга олинмайди.
Тозалиги текширилаётган материаллар хона ҳароратида текширилиши лозим. Иссиқ буюмларга ишлов бериб бўлмайди ва эритмани қуёш нури остида ёки юқори ҳароратда (иситиш ускуналари в.б. яқинида) ушлаб туриш мумкин эмас.
Ишчи эритма (азопирам ва 3% ли водород пероксиди) тайёрлангандан кейин 1-2 соат давомида ишлатилиши мумкин. Тайёрлангандан кейин 1 соат ўтиб, ўз-ўзидан бинафша ранг пайдо бўлиши мумкин.