Юзалар ва ускуналарни тезкор (экспресс) - дезинфекция қилиш учун тўртламчи аммонийли бирикмалар асосида этил спирти қўшиб, ишлатишга тайёр ҳолда ишлаб чиқариладиган восита. Тери антисептиги сифатида ҳам ишлатса бўлади. Узоқ вақт (3 соатгача) давом этадиган микробга қарши таъсирга эга.
«А маркадаги Антисептин» - юзалар ва ускуналарни тезкор (экспресс) - дезинфекция қилиш учун тўртламчи аммонийли бирикмалар асосида этил спирти қўшиб, ишлатишга тайёр ҳолда ишлаб чиқариладиган восита. Тери антисептиги сифатида ҳам ишлатса бўлади. Узоқ вақт (3 соатгача) давом этадиган микробга қарши таъсирга эга.
ХУСУСИЯТЛАРИ:
Хар қандай материалдан ишланган ишлов берилаётган буюмларга юмшоқ таъсир қилади (муносабатда бўлади).
Қўлланилиш учун тайёр дезинфекцияловчи восита.
ТАРКИБИ:
Этил спирти, тенг миқдордаги ТАБ (кокобензилдиметиламмоний хлорид ва дидецилметиламмоний хлорид) аралашмаси, N,N-Bis - (3-аминопропил) додециламин, шунингдек функционал қўшимчалар.
ЯРОҚЛИЛИК МУДДАТИ:
Ишлаб чиқарилган кунидан бошлаб, ишлаб чиқарувчининг очилмаган ўрамида - 5 йил.
Инкубаторлар, кувезлар, транспорт инкубаторлари, янги туғилган ва чала туғилган чақалоқлар учун очиқ реанимацион тизимлар ва комплексларни тезкор дезинфекция қилиш учун;
Бинолардаги майдони унчалик катта бўлмаган ва етиб бориш қийин бўлган юзаларни, аппаратлар (шу жумладан, ўпкани сунъий нафас олдириш аппаратлари, оғриқсизлантириш (анестезия) учун ишлатиладиган ускуналар юзалари), асбоб-ускуналарнинг юзалари, оптик ускуналар, матрасларнинг нам ўтказмайдиган жилд (ғилоф)лари, резина, полипропилен ва пластик гиламчалар, шу жумладан, қон ва бошқа биологик ажратмалар билан ифлосланган буюмларни ювиш билан бирга дезинфекция қилиш учун;
Бинолардаги юзаларни, шу жумладан, жиҳозлар (стуллар, кроватлар, тумбочкалар, нам ўтказмайдиган (шу жумладан, полиуретан қопламали) матрас жилдлари, ётоқхона ва таглик учун клеёнкалар, жалюзлар в.б.)ни дезинфекция қилиш учун;
УТТ (УЗИ) аппарати узатгич (датчик)лари, физиотерапия асбоб-ускуналари, стето- ва фонендоскоплар в.б.ларни дезинфекция қилиш учун;
Стоматологик ускуналар, креслолар, бошни қўйиб ётиш мосламалари, наконечник (уч)ларни дезинфекция қилиш учун;
Санитария-техника ускуналари, парвариш қилиш анжомлари, спорт инвентарлари в.б.ларни дезинфекция қилиш учун;
Ускуналар юзалари ва санитар транспортларни ювиш ва зарарсизлантириш учун;
Операция хоналари лампалари, бактерицид лампалар, тиббий столлар (жарроҳлик, туғруқ, йўргаклаш, муолажа, секцион столлар), гинекологик креслоларни дезинфекция қилиш учун;
Асептика шартларига риоя қилиниши талаб қилинадиган корхоналарда ишлайдиган ходимлар қўлларига кийилган қўлқопларни зарарсизлантириш, шунингдек органик моддалар, юқумли материаллар теккан, юқумли касалликлар билан касалланган беморлар, биологик суюқликлар, беморлар ажратмалари в.б.нарсалар теккан қўлқопларни зарарсизлантириш учун;
Бош ва тирсаклар остига қўйиш мосламалари, эшик дасталари тутқичлари в.б.ларни зарарсизлантириш учун;
Ҳавони дезинфекция қилиш учун;
Замбуруғли этиологияга эга инфекциялар (дерматофия в.б.лар)ни олдини олиш мақсадида пойабзалларни дезинфекция қилиш;
Моғор билан зарарланган объектларга ишлов бериш ва моғор замбуруғлари билан зарарланишининг олдини олиш учун биноларни зарарсизлантириш учун.
Граммусбат ва грамманфий бактериялар, шу жумладан, туберкулёз, шифохона ичи инфекциялари қўзғатувчилари, S. аureus нинг метициллин, пенициллин ва ванкомицинга нисбатан чидамли штаммлари, Кандида типидаги замбуруғлар, дерматофит ва моғор замбуруғлари, вируслар (аденовируслар, грипп, парагрипп ва бошқа ўткир респиратор инфекциялар қўзғатувчилари, энтеровируслар, ротавируслар, полиомиелит вируслари, ОИВ (ВИЧ)-инфекциялари, энтерал ва парентерал гепатитлар, герпес, атипик зотилжам, H5N1 парранда гриппи, H5N1 чўчқа гриппи вируслари в.б.) га нисбатан микробга қарши фаолликга эга.
«А маркадаги АНТИСЕПТИН» «АНТИСЕПТИН» воситаси унчалик катта бўлмаган (бино майдониниг 1/10 қисмидан кўп бўлмаган) майдонларни, шунингдек ишлов бериш учун етиш қийин бўлган юзалар (лак қопланган юзалардан, шунингдек акрил ойналар ва спирт таъсирига сезгир бўлган бошқа материаллар юзаларидан ташқари)ни артиш ва сепиш усулларида зарарсизлантириш учун суйилтирилмаган ҳолда қўлланилади.
Восита ишчи эритмалари билан дезинфекция қилиш тартиблари 1-жадвалда келтирилган.
Бинолардаги юзалар, жиҳозлар, ускуналар, тиббий асбоблар 150 мл/м2 юза ҳисобидан 2 восита ишчи эритмасида ҳўллаб олинган латта билан артилади ёки қўл пуркагич ёрдамида (30 см дан кам бўлмаган масофада) меъёрий сарфи 50 мл/м2 дан кўп 2 бўлмаган юзага тўлиқ ҳўл бўлгунича бир текисда сепилади. Восита юзаларда из (доғ) қолдирмасдан тез қурийди.
Ишлов берилаётган юзанинг максимал даражада ишлов берилиши мумкин бўлган майдони бино умумий майдонининг 1/10 қисмидан кўп бўлмаслиги лозим.2 Мисол учун: умумий майдони 10 м2 бўлган бинода ишлов берилиши лозим бўлган юза майдони 1 м2 дан кўп бўлмаслиги керак.2
|
Кўриниш инфекциялар |
Бинолардаги майдони унчалик катта бўлмаган юзаларни зарарсизлантириш вақти (дақиқа): |
Зарарсизлантириш зарарсизлантириш |
| Бактериал (туберкулездан ташқари), вирусли, кандидозлар |
5 |
Артиш ёки
сепиш |
| Туберкулез,
Дерматофитиялар |
30 |
15 дақиқа оралиқда икки марта артиш ёки икки марта сепиш |