«Тозаден» дезинфекция воситаси йодга хос ҳидга эга бўлган тўқ жигаранг рангли, юпқа парда ҳосил қиладиган кўринишдаги ишлатишга тайёр ҳолда ишлаб чиқарилган антисептиг.
«TOZADEN» воситаси парда ҳосил қилувчи тўқ-жигар рангдаги, йодга хос ҳидга эга бўлган суюқлик кўринишидаги ишлатишга тайёр ҳолда ишлаб чиқариладиган тери антисептиги. Қон кетишини тўхтатиш ва яллиғланишга қарши таъсирга эга.
ХУСУСИЯТЛАРИ:
Қўлланилган жойда восита йўқолмагунча, фаол йоднинг барча миқдори комплексдан чиқиб кетгунча сақланиб турадиган ингичка рангли қатлам ҳосил қилади, шундан сўнг воситанинг таъсири тўхтайди. Восита маҳаллий-ҳар хил ҳассослик (қўзғатувчи) таъсир кўрсатмайди, чунки ундаги йод комплекс таркибида мавжуд.
Уй шароитида, соғлом терини ишлов беришда ёки кичик яралар, тирналишлар, куйишлар, бактерия ва занбурўғ билан зарарланган ҳолларда воситани суюлтирилмаган ҳолда қўллаш тавсия этилади.
ТАРКИБИ:
Таъсир қилувчи модда сифатида таркиби йодоповидон 100% (поливидон-йод) - 10% ва қизилмия илдизи экстракти ҳамда глилагин фармакопия субстанциясидан иборат. Шунингдек ёрдамчи компонентлар: глицерин, рНни бошқариб турувчи, лимон кислотаси, динатрий гидрофосфат, натрий гидроксидлар бор.
ЯРОҚЛИЛИК МУДДАТИ:
Ишлаб чиқарилган кунидан бошлаб, ишлаб чиқарувчининг очилмаган ўрамида - 3 йил.
Тиббий муассасалар (шу жумладан, акушер-гинекология неонатология бўлимлари билан, стоматология, жарроҳлик, тери-таносил, болалар касалликлари йўналишидаги муассасалар, фельдшер-акушерлик пунктлари, қон қуйиш ва тез тиббий ёрдам кўрсатиш станциялари в.б.)
Болалар ва таълим муассасалари
Аҳолига маиший хизмат кўрсатиш
- милк яллиғланишга ва стоматологик муолажадан кейин;
- оғиз бўшлиғи ва томоқни дезинфекция қилиш учун;
- жароҳатлар ва куйган жойларга антисептик ишлов бериш учун;
- қўлларга гигиеник ва хирургик ишлов бериш учун;
- жарроҳлик амалиёти ўтказиладиган ва инъекция қилинадиган соҳалар терисига, донорлар тирсакларининг букиладиган соҳаларига ишлов бериш
«Тозаден» воситаси граммусбат (шу жумладан, туберкулёз микобактерияларига ҳам) ва грамманфий бактериялар, вируслар (парентерал гепатитлар ва ОИВ (ВИЧ) вирусларига ҳам), патоген замбуруғлар (кандидоз ва дерматофития қўзғатувчилари)га нисбатан микробга қарши фаолликга эга.
- Оғиз бўшлиғи инфекцияларида томоқни чайиш учун суюлтирилмаган ёки суюлтирилган (бир стакан сувга 5 мл восита) восита билан амалга оширилади.
- Юқори нафас йўллари инфекцияларида. Майда жароҳатлар ва яралар, тирналишлар, герпес вирусларига қарши, милк яллиғланишида, куйган жойларга ишлов бериш учун восита суюлтирилмаган ҳолатда юзаларга суриш ёки восита эритмаси шимдирилган нам салфетка қўйиш орқали амалга оширилади.
- Қўлларга гигиеник ишлов бериш учун 3 мл суюлтирилмаган восита қўл панжаларига томизилади ва тери қуригунча, камида 30 сония давомида ишқалаб сурилади.
- Қўлларга жарроҳлик ишлови бериш учун воситани ишлатишдан олдин қўл панжалари ва билаклар 2 дақиқа давомида суюқ совун билан илиқ оқар сув остида 2 марта ювилади, стерил дока салфетка ёрдамида қуритилади. Шундан кейин қўл панжасига 5 мл восита қуйилади ва 2,5 дақиқа давомида панжа ва билакларга ишқалаб сурилади, кейин қўл панжасига яна 5 мл восита қуйилади, 2,5 дақиқа давомида қўл панжалари ва билакларига ишқалаб сурилади (бу пайтда қўллар териси нам ҳолатда бўлиши лозим). Умумий ишлов бериш вақти 5 дақиқа. Восита тўлиқ қуригандан кейин қўлларга стерил қўлқоплар кийилади.
- Жарроҳлик амалиёти амалга ошириладиган тери соҳаси ва донорлар тирсакларининг букиладиган жойларига ишлов бериш учун аввало тери воситада яхшилаб ҳўлланган алоҳида стерил дока тампонлар билан 2 марта артилади. Ишлов бериш тугагандан кейинги ушлаб туриш вақти - 2 дақиқа. Жарроҳлик амалиёти ўтказилиш арафасида бемор душ (ванна) қабул қилади, кийимларини алмаштиради.
- Инъекция қилинадиган жойга ишлов бериш учун тери воситада яхшилаб ҳўлланган стерил дока тампон билан артилади. Ишлов бериш тугагандан кейинги ушлаб туриш вақти - 1 дақиқа.