Буғли, этиленоксидли, пароформальдегидли ва радиацияли (радиацион) стерилизация учун ишлатиладиган комбинацияланган ўрамлар буғли ёки газли (этилен оксиди ёки формальдегид) усулларда стерилизация қилишда тиббий буюмлар ва асбоб-ускуналарни ўраш, кейинчалик стерилизация қилиш ва сўнгра уларни микроблар контаминациясидан сақлаш учун мўлжалланган. Ўрам полимер (полипропилен/полиэстер) плёнка ва қаттиқ, юқори даражада пишиқ тиббий қоғоз комбинациясидан иборат.
"RSP-PHARMA-TEST" 300/200 ўрами буғ, этиленоксид, буғ-формальдегид ва радиация стерилизацияси учун текис. Тиббий буюмларни стерилизация қилишдан олдин қадоқлаш учун пакетлар тайёрлаш учун мўлжалланган бўлиб, ушбу буюмларни стерилизациядан кейин ва уларни кейинчалик ташиш ва белгиланган мақсадда фойдаланилгунга қадар сақлаш вақтида уларнинг стериллигини сақлаб қолиш мақсадида қўлланилади. Кўп қатламли полимер (полипропилен/полиэстер) плёнкадан зич тиббий юқори мустаҳкам қоғоз билан биргаликда тайёрланган бўлиб, тиббий қадоқлаш материалларига қўйиладиган талабларга жавоб беради.
P ISO 11607-2003 ДавСТи (“Тиббий буюмларни охирги ўрамида стерилизация қилиш (финишная стерилизация) учун ўрам”) ва CEN EN 868 Европа стандарти бўйича қўйиладиган талабларга жавоб беради.
Ишлатилаётган стерилловчи агентга нисбатан ўтказувчан, ёпиқ ҳолатда бир йилгача микроорганизмларнинг киришига йўл қўймайди. Тайёрланган пакетларни муҳрлаш (печатлаш) иссиқлик билан муҳрлаш аппарати ёрдамида амалга оширилади.
Стерилизацияловчи комбинацияланган ўрамлар тиббий буюмлар, асбоб-ускуналар, маникюр, педикюр ва косметологик ускуналарни стерилизация қилиш учун мўлжалланган. Бир маротаба ўтказиладиган газли ёки буғли стерилизация учун ишлатилади.
- Асбоб-ускуналарни дезинфекция қилиш, стерилизация олдидан тозалаш, қуритиш;
- Махсус асбоб ёрдамида ўрамдан керакли ўлчамдаги ўров материали ускуналарни бемалол жойлаштириш ва чоклар кенглигини ҳисобга олган ҳолда ортиғи билан қирқиб олинади.Чок ва ускуналар орасида 30 мм атрофида бўш жой қолдириш лозим;
- ён томонларининг бири иссиқлик билан пайвандлаш аппарати ёрдамида печатланади (ёпиштириб қўйилади).
*Диққат! Иссиқлик билан пайвандлаш аппарати бўлмаган ҳолатларда қирқиб олинган плёнка бўлаги ўзи ёпишадиган лента ёрдамида печатланади.
Ўзи ёпишадиган лента бўлаги пакет кенглигидан 4-5 см ортиқроқ ўлчамда қирқиб олинади. Пакетнинг очиқ қисми букланади ва лента билан ён томонларидан 2-2,5 см дан лента чиқиб турадиган қилиб елимлаб (ёпиштириб) қўйилади. Лентанинг чиқиб турган четлари пакетнинг орқа томонига букланади ва ёпиштириб қўйилади;
- Ҳосил бўлган пакетга қуритилган тоза асбоблар солинади. Пакетларни ёпиштиришда бурмалар ҳосил бўлишининг олдини олиш ва стерилизация пайтида пакетнинг йиртилишини олдини олиш учун тўлдиришнинг максимал ҳажми пакет ҳажмининг 3/4 қисмидан ошмаслиги керак;
- Иложи борича пакетни ёпиқ томонидан очиқ томонига қараб қўл билан силлиқлаб, текислаб унинг ичидаги ҳавони максимал даражада чиқариб ташлаш лозим;
- Тегишли классдаги ички индикатор пакет ичига жойлаштирилади;
- Иссиқлик билан пайвандловчи аппарат ёрдамида пакет печатланади;
- Ускуна (буюм)лар солинган пакетлар стерилизаторга жойлаштирилади;
- Стерилизатор турига ва қоидаларига мувофиқ стерилизация ўтказилади (қилинади);
- Стерилизация тугагандан кейин барча индикаторларнинг ранглари ўзгарганига ишонч ҳосил қилиш лозим;
- Стерилизация қилинган буюмлар солинган пакетлар печатланган ҳолда қоронғи қуруқ жойда (ёки УФ-шкафда) 10°С дан 30°С гача ҳарорат ва 50% дан ошмаган нисбий намлик шароитида сақланиши зарур. Стерилизация қилинган тиббий буюм (ускуна)ларни пакетларда печатланган ҳолда сақлаш муддати бир йил.