АБК | Ўзбекистонда дезинфекция воситаларини ишлаб чиқарувчи етакчи компания

ҲАМШИРАЛАРНИ ЎҚИТИШ

Автоклав - бу ёпиқ бўшлиқда ҳарорат ва босим атмосфера босимидан юқори бўладиган ва тиббий ускуналар ва бошқа буюмларни стерилизация қилиш учун фойдаланиладиган тўйинган сув буғлари ҳосил бўладиган, зич ёпиладиган ускунадир. Автоклавлар стерилизаторлар деб ҳам аталади.

Буғ билан стерилизация қилиш ёки автоклавлаш даволаш-профилактика муассасаларида кенг тарқалган стерилизация усули ҳисобланади.

«Даволаш-профилактика муассасаларида дезинфекция ва стерилизация чора-тадбирларини ташкил қилиш» тўғрисидаги №0342-2017 СанҚваМнинг «Касалхона ичи инфекцияларини олдини олиш» бобининг 6,5 бандида стерилизация қилувчи ускуналар (автоклав, қуритиш шкафи в.б.) билан ишловчи тиббий ходим МСБга ишга кириш олдидан ва кейинчалик бир йилда бир марта махсус курсларда ўқиб, малака ошириши ва ушбу аппаратларда ишлашга рухсат берувчи гувоҳномага эга бўлиши лозим деб кўрсатилган.

« MALAKALI MUTAXASSIS» нодавлат таълим муассасаси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси қошидаги таълим сифатини назорат қилиш бўйича Давлат инспекцияси томонидан 27.03.2019 й.да берилган КМО 0288-сонли ЛИЦЕНЗИЯси ва юридик шахсни Давлат рўйхатидан ўтказиш тўғрисидаги 09.10.2018 й.да олинган 641743-сонли ГУВОҲНОМАГА эга (лицензия ва гувоҳнома илова қилинади). Муассаса автоклав ва бошқа стерилизаторлар билан ишлайдиган ўрта тиббий ходимлар, лабораториялар, дорихоналар ходимлари учун “Автоклав операторлари учун техника хавфсизлиги” дастури бўйича 36 соатлик ўқув машғулот (дарс)ларини ўтказади. Ўқув курси тугагандан кейин давлат намунасидаги ГУВОҲНОМА берилади.

Бундан ташқари, «MALAKALI MUTAXASSIS» нодавлат таълим муассасаси ўрта тиббий ходимлар, лаборант ва фармацевтлар учун Ўзбекистон Республикаси Соғликни сақлаш вазирлиги томонидан тасдиқланган «Замонавий стерилизация усуллари ва техника хавфсизлиги» дастури бўйича 216 соатлик мутахассислик ва 144 соатлик малака ошириш курслари бўйича ўқув машғулот (дарс)ларини ҳам амалга оширади. Ўқув курслари тугагандан кейин давлат намунасидаги ГУВОҲНОМА берилади.

# НОМИ НАРХИ ТЎЛОВ ШАКЛИ
1 “Замонавий стерилизация усуллари ва техника хавфсизлиги”
мутахассислик 216 соат ( сертификат берилади )
810 000 UZS ТЎЛОВ ПУЛ ЎТКАЗИШ ЙЎЛИ БИЛАН
2 “Замонавий стерилизация усуллари ва техника хавфсизлиги”
малака ошириш 144 соат (сертификат берилади )
600 000 UZSТЎЛОВ ПУЛ ЎТКАЗИШ ЙЎЛИ БИЛАН
3 “Автоклав операторлари учун техника хавфсизлиги”
36 соат биринчи таълим (гувоҳнома берилади)
304 095UZSТЎЛОВ ПУЛ ЎТКАЗИШ ЙЎЛИ БИЛАН
4 “Автоклав операторлари учун техника хавфсизлиги”
36 соат биринчи таълим (гувоҳнома берилади)
202 730 UZSТЎЛОВ ПУЛ ЎТКАЗИШ ЙЎЛИ БИЛАН

uz_UZO‘zbekcha