Фенолфталеин - бу тиббий буюмларни стерилизация олдидан тозалаш сифатини назорат қилиш учун ишлаб чиқариладиган кимёвий индикатор бўлиб,
стерилизация олдидан тозалаш сифатини назорат қилиш пайтида тиббий буюмлардаги ишқорий ювувчи ва дезинфекцияловчи воситалар қолдиқларини ўз вақтида аниқлаш имконини беради.

Фенолфталеин рН кўрсаткичларини 8,2 дан 10,8 гача диапазонда рангни рангсиздан сиёҳранггача ўзгартириш хусусиятига эга.
Эритма қопқоғи зич ёпилган флаконларда музлатгичда 18 ойгача сақланиши мумкин.
Таркиби: фенолфталеин, спирт.
Натижани баҳолаш
Фенолфталеинли синама тиббий буюмлар (асбоб-ускуналар)даги ювувчи ва дезинфекцияловчи воситаларнинг ишқорли компонентлари қолдиқларидан тозалаш сифатини назорат қилиш учун ишлатилади.
Фенолфталеинли тўплам даволаш-профилактика муассасалари ва санитаря-эпидемиология станцияларида қўллаш учун мўлжалланган.
Даволаш-профилактика муассасаси ходими (ҳамширалар) стерилизация олдидан тозалаш сифатини кунига, бош ҳамшира эса ҳафтада бир марта назорат қилиб туради. Назорат ўтказиш учун иш сменаси давомида ишлов берилган ҳар бир номдаги буюмларнинг 1 фоизи, лекин камида 3-5 та буюм ажратиб олинади. Буюмларни сирт фаол моддалар қолдиқларидан стерилизация олдидан тозалаш сифатини назорат қилиш натижалари 0304-12-сонли СанҚваМ билан тасдиқланган 366/у - сонли журналга қайд этиб борилади.
Назорат қилинаётган буюм реактивда ҳўллаб олинган докали салфетка билан артилади ёки 2-3 томчи реактив пипетка ёрдамида буюмга томизилади. Етиб бориш қийин бўлган жойлар тозалигини назорат қилиш учун реактивда ҳўлланган пахтали турундалардан фойдаланилади.
Ичи бўш (бўшлиқли) тиббий буюмларни тозалаш сифатини текширишда (назорат қилишда) реактив тоза шприц ёки пипетка ёрдамида буюмнинг ичига юборилади. Реактив 0,5-1,0 дақиқа давомида буюм ичида қолдирилади, кейин пахтали тампон устига тўкилади.
Синама ювувчи воситага нисбатан мусбат (салбий) натижа берса, назорат қилиш учун ажратиб олинган буюмларнинг ҳаммаси (партияси)га манфий натижа олингунига қадар қайтадан ишлов берилади (сув билан қайтадан ювиш).