«А маркадаги АНТИСЕПТИН» воситаси унчалик катта бўлмаган (бино майдониниг 1/10 қисмидан кўп бўлмаган) майдонларни, шунингдек ишлов бериш учун етиш қийин бўлган юзалар (лак қопланган юзалардан, шунингдек акрил ойналар ва спирт таъсирига сезгир бўлган бошқа материаллар юзаларидан ташқари)ни артиш ва сепиш усулларида зарарсизлантириш учун суйилтирилмаган ҳолда қўлланилади.
Восита ишчи эритмалари билан дезинфекция қилиш тартиблари 1-жадвалда келтирилган.
Бинолардаги юзалар, жиҳозлар, ускуналар, тиббий асбоблар 150 мл/м² юза ҳисобидан восита ишчи эритмасида ҳўллаб олинган латта билан артилади ёки қўл пуркагич ёрдамида (30 см дан кам бўлмаган масофада) меъёрий сарфи 50 мл/м² дан кўп бўлмаган юзага тўлиқ ҳўл бўлгунича бир текисда сепилади. Восита юзаларда из (доғ) қолдирмасдан тез қурийди.
Ишлов берилаётган юзанинг максимал даражада ишлов берилиши мумкин бўлган майдони бино умумий майдонининг 1/10 қисмидан кўп бўлмаслиги лозим. Мисол учун: умумий майдони 10 м² бўлган бинода ишлов берилиши лозим бўлган юза майдони 1 м² дан кўп бўлмаслиги керак.