Асосий мазмунга ўтиш
ДС-1 1 л, ABK Medical флакони: оқ пластик, кўк қопқоқ
КонцентратТиббий асбоб-ускуналарЭндоскопларСтоматология

ДС-1 1 л

360 024 сўм1 л флакон учун

Маслаҳат керакми? +998 71 260-43-57, душанба-жума соат 9 дан 18 гача

Тиббий буюмлар ва эндоскопларни дезинфекция қилиш, юқори даражали дезинфекция ва стерилизация қилиш учун мўлжалланган, тўртламчи аммонийли бирикмалар (ТАБ-ЧАС) ва глутар альдегид комбинацияси асосида ишлаб чиқариладиган юқори самарали препарат. Микробиологик фаоллик спектри максимал даражада, жуда яхши ювувчи хусусиятга эга, органик кирларни қотириб қўймайди, ишчи эритмасини 15 сутка давомида кўп маротаба ишлатиш мумкин.

ЮДД — юқори даражали дезинфекция. ТАБ — тўртламчи аммонийли бирикмалар.

Таъсир қилувчи моддалар
ТАБ ва глутар альдегид
Ишчи эритма
Ишчи эритмасини 15 сутка давомида кўп маротаба ишлатиш мумкин.
1% ли сувли эритмасининг рНи
6,8±1,0
Яроқлилик муддати
Ишлаб чиқарилган кунидан бошлаб, ишлаб чиқарувчининг очилмаган ўрамида — 3 йил.
Қадоқ
1 л

ёрлиқда нима ёзилган

  • Қўлланилиши

    Дезинфекция, стерилизация олдидан тозалаш, стерилизация ва юқори даражали дезинфекция (ЮДД) қилиш учун

  • Нимага қарши таъсир қилади

    Бактерицид, фунгицид, вирулицид, спороцид фаоллик

    Туберкулёз микобактериялари, шигеллёз, сальмонеллез, листериоз қўзғатувчилари; Кандида типидаги замбуруғлар, Трихофитлар, моғор замбуруғлари; парентерал гепатитлар, ОИВ-инфекция ва полиомиелит вируслари ҳам

  • Ҳажми ва яроқлилик муддати

    1,0 л · 3 йил

восита ҳақида батафсил

тавсифи

«ДС-1» — тўртламчи аммонийли бирикмалар (ТАБ-ЧАС) ва глутар альдегидининг комбинацияси асосида ишлаб чиқариладиган дезинфекция воситаси. Препарат тиббий буюмларни алоҳида ва стерилизация олдидан тозалаш билан бирга қўлда бажариш ва механик усулларда дезинфекция қилиш, юқори даражали дезинфекция (эндоскопларни) ва стерилизация қилиш учун мўлжалланган восита сифатида ишлаб чиқилган.

қўлланилиш тартиблари

Концентрация / вақтҚўлланилиши
Стерилизация
5,0% / 30 дақиқасовуқ (+20°С)
3,0% / 60 дақиқасовуқ (+20°С)
Эндоскопларни ЮДД қилиш
5,0% / 5 дақиқасовуқ (+20°С)
3,0% / 10 дақиқасовуқ (+20°С)
Асбоб-ускуналар
0,2% / 90 дақиқабактерицид
0,4% / 60 дақиқавирусли
1% / 30 дақиқатуберкулоцид, фунгицид
0,5% / 90 дақиқатуберкулоцид, фунгицид

Ишлатишдан олдин албатта йўриқнома билан танишиб чиқинг!

микробга қарши фаоллиги

Бактерицид (туберкулёз микобактериялари, шигеллёз, сальмонеллез, листериоз қўзғатувчиларига ҳам), фунгицид (Кандида типидаги замбуруғлар, Трихофитлар, моғор замбуруғларига ҳам), вирулицид (парентерал гепатитлар, ОИВ-инфекция ва полиомиелит вирусларига ҳам), спороцид фаолликга эга.

хусусиятлари

  • Занглашга қарши хусусиятга эга.
  • Эпидемиялар даврида ўчоқли дезинфекция ўтказиш учун тавсия қилинган.

таркиби

Кокобензилдиметиламмоний хлорид ва дидецилдиметиламмоний хлорид комбинацияси, глутар альдегиди, шунингдек ёрдамчи компонентлар ва функционал қўшимчалар.

қўлланилиши

  • Тиббий ускуналар ва буюмларни стерилизация қилиш
  • Эндоскопларни ЮДД қилиш
  • Тиббий буюмларни дезинфекция қилиш
  • Транспорт воситаларини дезинфекция қилиш
  • Тиббий ва биологик чиқиндиларни зарарсизлантириш
  • Стоматологияда стерилизация ва дезинфекция
  • Моғор замбуруғларига қарши кураш

қўлланилиш соҳалари

  • Тиббий муассасалар (шу жумладан, акушер-гинекология неонатология бўлимлари билан, стоматология, жарроҳлик, тери-таносил, болалар касалликлари йўналишидаги муассасалар, фельдшер-акушерлик пунктлари, қон қуйиш ва тез тиббий ёрдам кўрсатиш станциялари в.б.)
  • Сартарошхоналар, гўзаллик салонлари, гўзаллик саноати корхоналари
  • Болалар ва таълим муассасалари
  • Доришунослик саноати корхоналари
  • Умумий овқатланиш муассасалари, савдо ташкилотлари, транспорт
  • Ветеринария
  • Аҳолига маиший хизмат кўрсатиш
Ўхшаш вазифалар

бу восита билан бирга олинади

КонцентратАБК-Окси 1 л
Тиббий асбоб-ускуналар, эндоскоплар

АБК-Окси 1 л

Дезинфекция, ЮДД ва стерилизация учун мўлжалланган, водород пероксиди, полигексаметиленгуанидин (ПГМГ) гидрохлорид ва тўртламчи аммонийли бирикма (ТАБ)лар комбинацияси асосида ишлаб чиқариладиган концентрацияланган универсал препарат.

160 000 сўм
КонцентратАБК-Экстра 1 л
Тиббий асбоб-ускуналар, эндоскоплар

АБК-Экстра 1 л

Кенг миқёсда ишлатиладиган ажойиб ювувчи, ёқимсиз ҳидларни кетказувчи ва дезинфекцияловчи хусусиятларга эга бўлган, тўртламчи аммонийли бирикмалар асосида ишлаб чиқарилувчи тежамли препарат (концентрат).

88 004 сўм
Ишлатишга тайёрА маркадаги Антисептин 1 л
Тери ва қўллар, тиббий асбоб-ускуналар

А маркадаги Антисептин 1 л

Юзалар ва ускуналарни тезкор (экспресс) дезинфекция қилиш учун тўртламчи аммонийли бирикмалар асосида этил спирти қўшиб, ишлатишга тайёр ҳолда ишлаб чиқариладиган восита.

35 700 сўм
КонцентратЭкстра-Дез Плюс 1 л
Тиббий асбоб-ускуналар, эндоскоплар

Экстра-Дез Плюс 1 л

Дезинфекция, юқори даражали дезинфекция ва стерилизация қилиш учун тўртламчи аммонийли бирикмалар ва N,N-Бис-(3-аминопропил) додециламин асосида ишлаб чиқариладиган, ажойиб ювувчи хусусиятга эга универсал ишқорли концентрат ҳолидаги восита.

275 968 сўм