Кенг миқёсда ишлатиладиган ажойиб ювувчи, ёқимсиз ҳидларни кетказувчи ва дезинфекцияловчи хусусиятларга эга бўлган, тўртламчи аммонийли бирикмалар асосида ишлаб чиқарилувчи тежамли препарат (концентрат). Воситанинг ишчи эритмалари 14 сутка давомида кўп маротаба ишлатилиши мумкин. Микробиологик фаоллик спектри (туберкулёз, вирусли гепатитлар ва полиомиелит қўзғатувчиларини ҳам қўшиб ҳисоблаганда) жуда юқори. Органик кирларни қотириб қўймайди.
Таъсир қилувчи моддалар
ТАБ
Ишчи эритма
Воситанинг ишчи эритмалари агар, ташқи кўриниши ўзгармаган бўлса, 14 сутка давомида кўп маротаба ишлатилиши мумкин.
Концентрат рНи
7,0±1,0
Яроқлилик муддати
Ишлаб чиқарилган кунидан бошлаб, ишлаб чиқарувчининг очилмаган ўрамида — 5 йил.
Қадоқ
1 л
восита ҳақида батафсил
тавсифи
«АБК Экстра» — ишлатилиш соҳаси кенг, ажойиб ювувчи ва дезинфекцияловчи хусусиятларга эга бўлган, тўртламчи аммонийли бирикмалар асосида ишлаб чиқарилувчи тежамли препарат. Восита сув билан яхши аралашади, ювувчи ва ёқимсиз ҳидларни кетказувчи хусусиятларга эга, ишлов берилаётган буюмларни ишдан чиқармайди. Воситанинг сувли эритмалари ўзига хос енгил ҳидга эга. Воситанинг ишчи эритмалари агар, ташқи кўриниши ўзгармаган бўлса, 14 сутка давомида кўп маротаба ишлатилиши мумкин. Восита музлатилиб, қайта эритилгандан кейин ҳам ўз хусусиятларини сақлаб қолади.
қўлланилиш тартиблари
Концентрация / вақт
Қўлланилиши
Юзаларни жорий дезинфекция қилиш
0,5% / 60 дақиқа
бактерицид
2,0% / 60 дақиқа
вирулицид
2,0% / 60 дақиқа
туберкулоцид
2,0% / 90 дақиқа
фунгицид
2,0% / 120 дақиқа
моғор замбуруғлари
Тиббий буюмларни дезинфекция қилиш
1,5% — 2,5% / 30…60 дақиқа
2,0% — 2,5% / 45…60 дақиқа
қўлда бажариш усулида (стерилизация олдидан тозалаш билан бирга)
2,0% — 2,5% / 20…30 дақиқа
механик усулда (стерилизация олдидан тозалаш билан бирга)
Тиббий буюмларни стерилизация олдидан тозалаш
0,5% / 15 дақиқа
қўлда бажариш усулида
0,2% / 15 дақиқа
механик усулда
Қаттиқ ва эгилувчан эндоскоплар. Стерилизация олдидан тозалаш:
0,4% / 15 дақиқа
қўлда бажариш усулида
0,2% / 20 дақиқа
механик усулда
Қаттиқ ва эгилувчан эндоскоплар. Стерилизация олдидан тозалаш билан бирга дезинфекция қилиш:
2,0% — 3,0% / 15…30 дақиқа
қўлда бажариш усулида
1,5% — 2,0% / 20…45 дақиқа
механик усулда
Батафсил билиш учун услубий қўлланмага қаранг!
Ишлатишдан олдин албатта йўриқнома билан танишиб чиқинг!
микробга қарши фаоллиги
Граммусбат ва грамманфий бактериялар (туберкулёз микобактериялари, ўта хавфли инфекциялар: легионеллёз, ўлат, вабо, туляремия қўзғатувчилари, шифохона ичи инфекциялари қўзғатувчиларига ҳам); Кандида типидаги патоген замбуруғлар, Трихофитон ва моғор замбуруғлари; вируслар (энтерал ва парентерал гепатитлар, шу жумладан, А, В ва С гепатитлар, ОИВ-инфекция вируслари, грипп вирусларининг барча штаммлари, аденовируслар, «атипик зотилжам» полиомиелит ва герпес вируслари)га нисбатан микробга қарши фаолликга эга.
хусусиятлари
Органик кирларни қотириб қўймайди.
Ажойиб ювувчи хусусияти бор, жорий тозалаш ишлари учун (бактерияларга қарши тартибда) жуда тежамли
Тиббий буюмларни алоҳида ёки стерилизация олдидан тозалаш билан бирга дезинфекция қилишга рухсат этилган.
таркиби
Алкилдиметилбензиламмоний хлорид ва алкилдиметилэтилбензиламмоний хлоридлар комбинацияси, шунингдек функционал қўшимчалар, шу жумладан, буфер, барқарорлаштирувчи ва занглашга қарши қўшимчалар.
қўлланилиши
Тиббий буюмлар (жарроҳлик ва стоматологик асбоб-ускуналар, қаттиқ ва эгилувчан эндоскоплар ва уларни ускуналари)ни қўлда бажариш ва механик (ҳар қандай турдаги ультратовуш қурилмаларида) усулларда дезинфекция, шу жумладан, стерилизация олдидан тозалаш билан бирга дезинфекция қилиш
Турли материаллардан ишланган тиббий буюмларни, шунингдек жарроҳлик ва стоматологик асбоб-ускуналарни қўлда бажариш ва механик усулларда стерилизация олдидан тозалаш
Стоматологик материаллар (альгинатли, силиконли материаллар, полиэфир елим материаллардан ишланган стоматологик қолиплар, металл, керамика, пластмасса ва бошқа материаллардан ишланган ясама тиш тайёрламалари, артикуляторлар, сўрувчи тизимлар ва туфдонлар)ни қўлда ва механик усулларда (ҳар қандай ультратовушли қурилмаларда) дезинфекция, шу жумладан, стерилизация олдидан тозалаш билан бирга дезинфекция қилиш ҳамда стерилизация олдидан тозалаш
Бинолардаги юзалар, асбоб-ускуналар, аппаратлар, қаттиқ мебеллар, санитария-техника ускуналари юзалари, ич кийимлар, чойшаблар, ёстиқ жилдлари, беморларни парвариш қилиш буюмлари, йиғиштирув материаллари, резина гиламчаларни профилактик, жорий ва якуний дезинфекция қилиш
Тиббий буюмлар ва эндоскопларни дезинфекция қилиш, юқори даражали дезинфекция ва стерилизация қилиш учун мўлжалланган, тўртламчи аммонийли бирикмалар (ТАБ-ЧАС) ва глутар альдегид комбинацияси асосида ишлаб чиқариладиган юқори самарали препарат.
Дезинфекция, ЮДД ва стерилизация учун мўлжалланган, водород пероксиди, полигексаметиленгуанидин (ПГМГ) гидрохлорид ва тўртламчи аммонийли бирикма (ТАБ)лар комбинацияси асосида ишлаб чиқариладиган концентрацияланган универсал препарат.
Юзалар ва ускуналарни тезкор (экспресс) дезинфекция қилиш учун тўртламчи аммонийли бирикмалар асосида этил спирти қўшиб, ишлатишга тайёр ҳолда ишлаб чиқариладиган восита.
Дезинфекция, юқори даражали дезинфекция ва стерилизация қилиш учун тўртламчи аммонийли бирикмалар ва N,N-Бис-(3-аминопропил) додециламин асосида ишлаб чиқариладиган, ажойиб ювувчи хусусиятга эга универсал ишқорли концентрат ҳолидаги восита.