Асосий мазмунга ўтиш
Б маркадаги Антисептин 1 л, ABK Medical флакони
Ишлатишга тайёрТери ва қўлларТиббий асбоб-ускуналарСтоматологияЮзалар

Б маркадаги Антисептин 1 л

49 308 сўм1 л флакон учун

Маслаҳат керакми? +998 71 260-43-57, душанба-жума соат 9 дан 18 гача

«Б маркадаги Антисептин» — юзалар ва ускуналарни тезкор (экспресс) дезинфекция қилиш учун тайёр ҳолда ишлаб чиқариладиган восита. Таъсир қилувчи моддалар сифатида таркибида қуйидагилар бор: ТАБ, N,N-Бис (3-аминопропил) додециламин, шунингдек ПГМГ. Восита тери антисептиги сифатида ишлатилса ҳам бўлади. Узоқ вақт (3 соатгача) давом этадиган микробга қарши таъсирга эга.

ТАБ — тўртламчи аммонийли бирикмалар.

Таъсир қилувчи моддалар
ТАБ, N,N-Бис (3-аминопропил) додециламин, шунингдек ПГМГ
Таъсири
Узоқ вақт (3 соатгача) давом этадиган микробга қарши таъсирга эга.
Яроқлилик муддати
Ишлаб чиқарилган кунидан бошлаб, ишлаб чиқарувчининг очилмаган ўрамида — 5 йил.
Қадоқ
1 л

восита ҳақида батафсил

микробга қарши фаоллиги

Граммусбат ва грамманфий бактериялар, шу жумладан, туберкулёз, шифохона ичи инфекциялари қўзғатувчилари, S. aureus нинг метициллин, пенициллин ва ванкомицинга нисбатан чидамли штаммлари, Кандида типидаги замбуруғлар, дерматофит ва моғор замбуруғлари, вируслар (аденовируслар, грипп, парагрипп ва бошқа ўткир респиратор инфекциялар қўзғатувчилари, энтеровируслар, ротавируслар, полиомиелит вируслари, ОИВ (ВИЧ)-инфекциялари, энтерал ва парентерал гепатитлар, герпес, атипик зотилжам, H5N1 парранда гриппи, H1N1 чўчқа гриппи вируслари в.б.) га нисбатан микробга қарши фаолликга эга.

хусусиятлари

  • Хар қандай материалдан ишланган ишлов берилаётган буюмларга юмшоқ таъсир қилади (муносабатда бўлади).
  • Қўлланилиш учун тайёр дезинфекцияловчи восита.

таркиби

Алкилдиметилбензиламмоний хлорид, дидецилдиметиламмоний хлорид, N,N-Бис (3-аминопропил) додециламин, полигексаметиленбигуанидин гидрохлорид, шунингдек функционал қўшимчалар.

қўлланилиши

  • Инкубаторлар, кувезлар, транспорт инкубаторлари, янги туғилган ва чала туғилган чақалоқлар учун очиқ реанимацион тизимлар ва комплексларни тезкор дезинфекция қилиш учун
  • Бинолардаги майдони унчалик катта бўлмаган ва етиб бориш қийин бўлган юзаларни, аппаратлар (шу жумладан, ўпкани сунъий нафас олдириш аппаратлари, оғриқсизлантириш (анестезия) учун ишлатиладиган ускуналар юзалари), асбоб-ускуналарнинг юзалари, оптик ускуналар, матрасларнинг нам ўтказмайдиган жилд (ғилоф)лари, резина, полипропилен ва пластик гиламчалар, шу жумладан, қон ва бошқа биологик ажратмалар билан ифлосланган буюмларни ювиш билан бирга дезинфекция қилиш учун
  • Бинолардаги юзаларни, шу жумладан, жиҳозлар (стуллар, кроватлар, тумбочкалар, нам ўтказмайдиган (шу жумладан, полиуретан қопламали) матрас жилдлари, ётоқхона ва таглик учун клеёнкалар, жалюзлар в.б.)ни дезинфекция қилиш учун
  • УТТ (УЗИ) аппарати узатгич (датчик)лари, физиотерапия асбоб-ускуналари, стето- ва фонендоскоплар в.б.ларни дезинфекция қилиш учун
  • Стоматологик ускуналар, креслолар, бошни қўйиб ётиш мосламалари, наконечник (уч)ларни дезинфекция қилиш учун
  • Санитария-техника ускуналари, парвариш қилиш анжомлари, спорт инвентарлари в.б.ларни дезинфекция қилиш учун
  • Ускуналар юзалари ва санитар транспортларни ювиш ва зарарсизлантириш учун
  • Операция хоналари лампалари, бактерицид лампалар, тиббий столлар (жарроҳлик, туғруқ, йўргаклаш, муолажа, секцион столлар), гинекологик креслоларни дезинфекция қилиш учун
  • Асептика шартларига риоя қилиниши талаб қилинадиган корхоналарда ишлайдиган ходимлар қўлларига кийилган қўлқопларни зарарсизлантириш, шунингдек органик моддалар, юқумли материаллар теккан, юқумли касалликлар билан касалланган беморлар, биологик суюқликлар, беморлар ажратмалари в.б.нарсалар теккан қўлқопларни зарарсизлантириш учун
  • Бош ва тирсаклар остига қўйиш мосламалари, эшик дасталари тутқичлари в.б.ларни зарарсизлантириш учун
  • Ҳавони дезинфекция қилиш учун
  • Замбуруғли этиологияга эга инфекциялар (дерматофия в.б.лар)ни олдини олиш мақсадида пойабзалларни дезинфекция қилиш
  • Моғор билан зарарланган объектларга ишлов бериш ва моғор замбуруғлари билан зарарланишининг олдини олиш учун биноларни зарарсизлантириш учун.

қўлланилиш соҳалари

  • Даволаш-профилактика муассасалари (стоматология хоналари, қабул бўлимлари, реанимация бўлимлари, операция хоналари, аёлларни кўрикдан ўтказиш хоналари, боғлов хоналари)да
  • Лабораториялар (шу жумладан, микробиологик лабораториялар)да
  • Сартарошхоналар, гўзаллик салонлари, гўзаллик саноати корхоналари
  • Болалар ва таълим муассасалари
  • Умумий овқатланиш муассасалари, савдо ташкилотлари, транспорт
  • Ветеринария
  • Аҳолига маиший хизмат кўрсатиш

қўллаш усуллари

ДИҚҚАТ! Б маркадаги «Антисептин» воситасини ишлатиш учун суюлтириш талаб қилинмайди!

Б маркадаги «Антисептин» воситаси майдони унчалик катта бўлмаган юзалар, шунингдек ҳар қандай материалдан ишланган буюмларнинг ишлов бериш учун етиб бориш қийин бўлган юзаларини артиш ва сепиш усулларида зарарсизлантириш учун ишлатилади.

Объектларни артиш усулида дезинфекция қилиш (зарарсизлантириш)ни индивидуал ҳимоя воситаларидан фойдаланмасдан, беморлар ва уларни кўргани келганлар борлигида ўтказиш мумкин. Воситанинг сарф меъёри 1 м² юзага 100 мл ни ташкил қилади.

Сепиш усулида дезинфекция қилинганда восита юзалар тўлиқ ҳўл бўлгунича бир текисда 30-50 см масофадан сепилади. Воситанинг сарф меъёри 1 м² юзага 150 мл ни ташкил қилади.

Дезинфекция тугаганидан кейин воситани юзалардан ювиб ташлаш талаб этилмайди. Одам терисига, идишларга, озиқ-овқат маҳсулотларига, озиқ-овқат хомашёларга теккан юзалар дезинфекция вақти тугагандан кейин сув билан ювилиши лозим.

Зарурат туғилиб қолса, дезинфекция вақти тугагандан кейин қуришини кутиб ўтирмасдан юзаларни қуруқ тоза латта ёки қоғоз сочиқча (салфетка) билан артиш мумкин.

Б маркадаги «Антисептин» воситасини бошқа турдаги ювувчи ёки дезинфекцияловчи воситалар билан аралаштириш мутлақо тақиқланади.

Объектларни дезинфекция қилиш қуйидаги жадвалда кўрсатилган тартибларга мувофиқ амалга оширилади.

Инкубаторлар, кувезлар, транспорт инкубаторлари, янги туғилган ва чала туғилган чақалоқлар учун очиқ реанимацион тизимлар ва реанимация комплекслари Б маркадаги «Антисептин» воситасида яхшилаб ҳўллаб олинган тўқилган ёки тўқилмаган салфеткалар билан икки марта артилади ёки восита уларга қўл пуркагич ёрдамида 5 дақиқа оралатиб икки марта сепилади. Ишлов берилгандан кейинги дезинфекцияда ушлаб туриш вақти (экспозиция) — 5 дақиқа.

Дезинфекцияда ушлаб туриш вақти тугагандан кейин юзалар стерил докали салфеткалар билан артилади.

Биологик ажратмалар билан зарарланмаган юзалар Б маркадаги «Антисептин» воситасида яхшилаб ҳўллаб олинган тўқилган ёки тўқилмаган салфеткалар билан бир марта артилади ёки Б маркадаги «Антисептин» воситаси уларга қўл пуркагич ёрдамида сепилади, дезинфекцияда ушлаб туриш вақти — 5 дақиқа.

Биологик ажратмалар билан зарарланган юзалар ва объектларга 2 босқичда ишлов берилади:

I босқич: Юзаларни дезинфекция олдидан тозалаш

Б маркадаги «Антисептин» воситаси бевосита тозаланиши лозим бўлган юзага сепилади.

Кир-доғлар ва биологик плёнка (парда)лардан тозалаш учун юза тоза қоғоз ёки матодан бўлган салфетка билан артилади.

Салфетка кейинчалик дезинфекция ва утилизация қилиш учун Б синфига оид тиббий чиқиндилар йиғишга мўлжалланган идишга ташланади.

II босқич: Тозаланган юзаларни дезинфекция қилиш

Б маркадаги «Антисептин» воситаси бевосита аввалдан тозаланган юзага препарат билан тўлиқ ҳўл бўлгунча сепилади ёки Б маркадаги «Антисептин» воситасида ҳўлланган салфеткалар билан артилади. Дезинфекция вақти — 5 дақиқа.

Зарурат туғилиб қолса, дезинфекция вақти тугагандан кейин қуришини кутиб ўтирмасдан юзаларни стерилланган докали салфеткалар билан артиш мумкин.

Пойабзаллар, резина, пластик ва полипропилендан ишланган гиламчаларни дезинфекция қилиш. Пойабзалларнинг ички юзасига ва гиламчаларга Б маркадаги «Антисептин» воситаси 5 дақиқа оралиқда икки марта сепилади. Ишлов берилгандан кейин дезинфекцияда ушлаб туриш вақти 5 дақиқа. Ушбу дақиқалар ўтгандан кейин пойабзаллар тоза қоғоз ёки матодан қилинган салфетка билан артилади.

Биологик ажратмалар билан зарарланмаган тиббий буюмлар ва бошқа техника воситалари Б маркадаги «Антисептин» воситасида ҳўллаб олинган тўқилган ёки тўқилмаган материаллардан ишланган салфеткалар билан бир марта артилади. Дезинфекцияда ушлаб туриш вақти 5 дақиқа.

Биологик ажратмалар билан зарарланган тиббий буюмлар ва бошқа техника воситаларига 2 босқичда ишлов берилади:

I босқич: Объектни дезинфекция олдидан тозалаш

Кир-доғлар ва биологик плёнка (парда)лардан тозалаш учун объект юзаси Б маркадаги «Антисептин» воситасида ҳўллаб олинган тўқилган ёки тўқилмаган материаллардан ишланган салфеткалар билан артилади.

II босқич: Тозаланган объект юзасини дезинфекция қилиш

Объектнинг аввалдан тозаланган юзаси бевосита Б маркадаги «Антисептин» воситасида ҳўлланган салфеткалар билан артилади. Дезинфекция вақти — 5 дақиқа.

Ходимлар қўлига кийилган қўлқопларга ечиш олдидан ишлов бериш: Ходимлар қўлига кийилган қўлқоплар юзаларига ишлов бериш Б маркадаги «Антисептин» воситасида яхшилаб ҳўлланган салфетка ёки пахтали-докали тампон билан амалга оширилади. Шунингдек қўлқопларга сепиш усулида ҳам ишлов берса бўлади. Дезинфекция вақти — 5 дақиқа.

Қўлқоплар органик моддалар, физиологик суюқликлар, қон, беморнинг ажратмалари в.б.лар билан кучли ифлосланганда ишлов бериш икки босқичда ўтказилади. Ифлосланган қўлқоплар Б маркадаги «Антисептин» воситасида яхшилаб ҳўлланган салфетка ёки тампон билан дастлабки тозаловдан ўтказилади ва кейин дезинфекция қилинади. Умумий дезинфекция вақти 5 дақиқадан кам бўлмаслиги лозим.

Ҳавони дезинфекция қилиш тегишли техник қурилмалар ёки пуркагичлар учлари ёрдамида сепиш усулида амалга оширилади, сарф меъёри — 10 мл/м³. Бундан олдин юзалар дезинфекция қилинади, бино (хона) зич ёпилади: дераза ва эшиклар беркитилади, вентиляция тизими токдан узилади. Дезинфекция вақти 10 дақиқадан кам бўлмаслиги лозим. Ишлов бериш тугагандан кейин юзалардан восита қолдиқларини ювиш талаб этилмайди, вентиляция тизими бўлмаган бинолар дезинфекция қилингандан кейин 15 дақиқа давомида шамоллатилади.

Ташхис қўйиш учун мўлжалланган ускуна (УТТ-УЗИ)ларнинг узаткич (датчик)ларига Б маркадаги «Антисептин» дезинфекция воситасида яхшилаб ҳўлланган салфетка ёки тампон билан артиш усулида ишлов берилади. Умумий дезинфекция вақти — 5 дақиқа.

Моғор замбуруғларига қарши курашиш учун объектлар аввало чўтка ёрдамида яхшилаб тозаланади, кейин 5 дақиқа оралиғида икки марта восита эритмаси билан ишлов берилади. Дезинфекцияда ушлаб туриш вақти — 10 дақиқа.

Зарарсизлантирилувчи объектларИнфекция туриИшлов берилишлар сониЗарарсизлантириш вақти, дақиқа
Бинолардаги юзалар (пол, деворлар в.б.), транспорт воситалари, уй жиҳозлари, мебель, технологик ва махсус асбоб-ускуналарБактериал (шифохона ичи инфекциялари ҳам), вирусли ва замбуруғли (кандидозлар, дерматофитиялар)Бир маротаба5
ТуберкулёзБир маротаба10
Моғор5 дақиқалик интервал билан икки марта10
Йиғиштириш анжомлари ва инвентарларБактериал, вирусли ва замбуруғли5 дақиқалик интервал билан икки марта5
ҲавоБактериал, вирусли ва замбуруғлиБир маротаба10
Бошқа объектларБактериал (шифохона ичи инфекциялари ҳам), замбуруғли (кандидозлар)Бир маротаба5
ТуберкулёзИкки марта10
Дерматофитиялар, вирусли5 дақиқалик интервал билан икки марта5

Ишлатишдан олдин албатта йўриқнома билан танишиб чиқинг!

Ўхшаш вазифалар

бу восита билан бирга олинади

КонцентратДС-1 1 л
Тиббий асбоб-ускуналар, эндоскоплар

ДС-1 1 л

Тиббий буюмлар ва эндоскопларни дезинфекция қилиш, юқори даражали дезинфекция ва стерилизация қилиш учун мўлжалланган, тўртламчи аммонийли бирикмалар (ТАБ-ЧАС) ва глутар альдегид комбинацияси асосида ишлаб чиқариладиган юқори самарали препарат.

360 024 сўм
КонцентратАБК-Окси 1 л
Тиббий асбоб-ускуналар, эндоскоплар

АБК-Окси 1 л

Дезинфекция, ЮДД ва стерилизация учун мўлжалланган, водород пероксиди, полигексаметиленгуанидин (ПГМГ) гидрохлорид ва тўртламчи аммонийли бирикма (ТАБ)лар комбинацияси асосида ишлаб чиқариладиган концентрацияланган универсал препарат.

160 000 сўм
Ишлатишга тайёрА маркали Антисептин ОП 1 л
Тери ва қўллар

А маркали Антисептин ОП 1 л

Жарроҳлик амалиёти (операция) ўтказиладиган ва инъекция қилинадиган соҳаларга ишлов бериш учун этил спирти асосида ишлаб чиқариладиган тери антисептиги.

82 432 сўм
КонцентратАБК-Экстра 1 л
Тиббий асбоб-ускуналар, эндоскоплар

АБК-Экстра 1 л

Кенг миқёсда ишлатиладиган ажойиб ювувчи, ёқимсиз ҳидларни кетказувчи ва дезинфекцияловчи хусусиятларга эга бўлган, тўртламчи аммонийли бирикмалар асосида ишлаб чиқарилувчи тежамли препарат (концентрат).

88 004 сўм