«ЭКСТРА-ДЕЗ ПЛЮС» — дезинфекция, юқори даражали дезинфекция ва стерилизация қилиш учун тўртламчи аммонийли бирикмалар ва N,N-Бис-(3-аминопропил) додециламин асосида ишлаб чиқариладиган, ажойиб ювувчи хусусиятга эга универсал ишқорли концентрат ҳолидаги восита. Воситанинг ишчи эритмалари 14 сутка давомида кўп маротаба ишлатилиши мумкин. Микробиологик фаоллик спектри (туберкулёз, вирусли гепатитлар ва полиомиелит қўзғатувчиларини ҳам қўшиб ҳисоблаганда) юқори. Органик кирларни қотириб қўймайди.
ЮДД — юқори даражали дезинфекция.
Таъсир қилувчи моддалар
ТАБ ва N,N-Бис-(3-аминопропил) додециламин
Ишчи эритма
Воситанинг ишчи эритмалари 14 сутка давомида кўп маротаба ишлатилиши мумкин.
1% ли сувли эритмасининг рНи
9,0±2,0
Яроқлилик муддати
Ишлаб чиқарилган кунидан бошлаб, ишлаб чиқарувчининг очилмаган ўрамида — 5 йил.
Қадоқ
1 л
восита ҳақида батафсил
қўлланилиш тартиблари
Концентрация / вақт
Қўлланилиши
Жорий йиғиштириш (тозалаш)
0,02% / 30 дақиқа
Мукаммал тозалаш
0,03% / 60 дақиқа
Батафсил билиш учун услубий қўлланмага қаранг!
Ишлатишдан олдин албатта йўриқнома билан танишиб чиқинг!
микробга қарши фаоллиги
Грамманфий (кўкйиринг таёқчаларига нисбатан ҳам) ва граммусбат (туберкулёз микобактерияларига нисбатан ҳам — текширувлар Mycobacterium В-5 ва Mycobacterium terrae лар устида олиб борилган) микроорганизмлар, вируслар (аденовируслар, барча турдаги грипп вируслари, шу жумладан, Н5N1 «парранда» гриппи, А/Н1N1 «чўчқа» гриппи, парагрипп вируслари, ўткир респиратор инфекциялар қўзғатувчилари, энтеровируслар, ротавируслар, полиомиелит вируслари, энтерал, парентерал гепатитлар, герпес, «атипик зотилжам» (SARS), ОИВ-инфекция вируслари в.б.), Кандида типидаги патоген замбуруғлар, Трихофитон ва моғор замбуруғлари, шифохона ичи инфекциялари, анаэроб инфекциялар қўзғатувчиларига нисбатан микробга қарши фаолликга эга. Восита паразитар касалликлар (бир ҳужайрали организмларнинг цист, ооцистлари, гельминтлар, острицалар тухумлари ва личинкалари) қўзғатувчиларига нисбатан овоцид таъсир хусусиятига эга. Бундан ташқари, восита спороцид фаолликга ҳам эга.
хусусиятлари
Кучли ювувчи хусусияти бор
Занглашга қарши хусусиятга эга
таркиби
Дидецилдиметиламмоний хлорид, алкилдиметилбензиламмоний хлорид ва алкилдиметилэтилбензиламмоний хлорид аралашмаси, N,N-Бис-(3-аминопропил) додециламин, 2-пропанол, полигексаметиленгуанидин, шунингдек бошқа функционал компонентлар, занглашга қарши синергистлар ва ингибиторлар.
қўлланилиши
Тиббий буюмлар, шу жумладан, стоматологик асбоб-ускуналар, эндоскоплар ва уларнинг ускуналарини алоҳида ёки стерилизация олдидан тозалаш билан бирга дезинфекция қилиш
Тиббий буюмлар ва эндоскопларни дезинфекция қилиш, юқори даражали дезинфекция ва стерилизация қилиш учун мўлжалланган, тўртламчи аммонийли бирикмалар (ТАБ-ЧАС) ва глутар альдегид комбинацияси асосида ишлаб чиқариладиган юқори самарали препарат.
Дезинфекция, ЮДД ва стерилизация учун мўлжалланган, водород пероксиди, полигексаметиленгуанидин (ПГМГ) гидрохлорид ва тўртламчи аммонийли бирикма (ТАБ)лар комбинацияси асосида ишлаб чиқариладиган концентрацияланган универсал препарат.
Кенг миқёсда ишлатиладиган ажойиб ювувчи, ёқимсиз ҳидларни кетказувчи ва дезинфекцияловчи хусусиятларга эга бўлган, тўртламчи аммонийли бирикмалар асосида ишлаб чиқарилувчи тежамли препарат (концентрат).
Юзалар ва ускуналарни тезкор (экспресс) дезинфекция қилиш учун тўртламчи аммонийли бирикмалар асосида этил спирти қўшиб, ишлатишга тайёр ҳолда ишлаб чиқариладиган восита.