Дезинфекция ва стерилизация олдидан тозалаш учун тўртламчи аммонийли бирикмалар комплекси асосида ишлаб чиқариладиган ювувчи ва дезинфекцияловчи хусусиятлари кучайтирилган универсал ишқорли концентрат. Воситанинг ишчи эритмалари 14 сутка давомида кўп маротаба ишлатилиши мумкин. Микробиологик фаоллик спектри (туберкулёз, вирусли гепатитлар ва полиомиелит қўзғатувчиларини ҳам қўшиб ҳисоблаганда) юқори. Органик кирларни қотириб қўймайди.
Таъсир қилувчи моддалар
ТАБ комплекси
Ишчи эритма
Воситанинг ишчи эритмалари агар, ташқи кўриниши ўзгармаган бўлса, 14 сутка давомида кўп маротаба ишлатилиши мумкин.
Восита рНи
9,4±1,0
Яроқлилик муддати
Ишлаб чиқарилган кунидан бошлаб, ишлаб чиқарувчининг очилмаган ўрамида — 5 йил.
Қадоқ
1 л
восита ҳақида батафсил
тавсифи
«АБК-ЭКСТРА ЭКОНОМ» — ишлатилиш соҳаси кенг, ажойиб ювувчи ва дезинфекцияловчи хусусиятларга эга бўлган, тўртламчи аммонийли бирикмалар асосида ишлаб чиқарилувчи тежамли препарат. Восита сув билан яхши аралашади, ювувчи ва ёқимсиз ҳидларни кетказувчи хусусиятларга эга, ишлов берилаётган буюмларни ишдан чиқармайди. Воситанинг сувли эритмалари ўзига хос енгил ҳидга эга. Воситанинг ишчи эритмалари агар, ташқи кўриниши ўзгармаган бўлса, 14 сутка давомида кўп маротаба ишлатилиши мумкин. Восита музлатилиб, қайта эритилгандан кейин ҳам ўз хусусиятларини сақлаб қолади.
қўлланилиш тартиблари
Концентрация / вақт
Қўлланилиши
Юзаларни жорий дезинфекция қилиш
0,05% / 60 дақиқа
бактерицид
0,1% / 45 дақиқа
вирулицид
0,25% / 60 дақиқа
туберкулоцид
Асбоб-ускуналар
0,1% / 30 дақиқа / 45 дақиқа стерилизация олдидан тозалаш билан бирга
бактерицид
0,25% / 20 дақиқа / 30 дақиқа стерилизация олдидан тозалаш билан бирга
вирулицид
0,5% / 10 дақиқа / 15 дақиқа стерилизация олдидан тозалаш билан бирга
фунгицид
0,25% / 30 дақиқа / 60 дақиқа стерилизация олдидан тозалаш билан бирга
туберкулоцид
Батафсил билиш учун услубий қўлланмага қаранг!
Ишлатишдан олдин албатта йўриқнома билан танишиб чиқинг!
микробга қарши фаоллиги
Бактерицид (туберкулёз микобактерияларига ҳам); аденовируслар, барча турдаги грипп вирусларига нисбатан вирулицид (шу жумладан, парранда гриппи, чўчқа гриппи, А, В ва С парагрипп вируслари, ўткир респиратор инфекциялар қўзғатувчилари, энтеровируслар, ротавируслар, полиомиелит вируслари, энтерал ва парентерал гепатитлар, герпес вируслари, «атипик зотилжам», ОИВ-инфекция вирусларига нисбатан ҳам), фунгицид фаолликга эга.
хусусиятлари
Кучли ювувчи хусусиятга эга
Тиббий буюмларни алоҳида ёки стерилизация олдидан тозалаш билан бирга дезинфекция қилишга рухсат этилган.
Тиббий буюмлар (эндоскоплар ва уларни ускуналари)ни қўлда бажариш ва механик (ультратовуш қурилмаларидан фойдаланиб ва махсус ювувчи машиналарда) усулларда алоҳида, шу жумладан, стерилизация олдидан тозалаш билан бирга дезинфекция қилиш
Стоматологик материаллар (альгинатли, силиконли материаллар, полиэфир елим материаллардан ишланган стоматологик қолиплар, металл, керамика, пластмасса ва бошқа материаллардан ишланган ясама тиш тайёрламалари, артикуляторлар, сўрувчи тизимлар ва туфдонлар)ни қўлда ва механик усулларда (ультратовуш қурилмаларидан фойдаланиб) алоҳида, шу жумладан, стерилизация олдидан тозалаш билан бирга дезинфекция қилиш ҳамда стерилизация олдидан тозалаш
Бинолардаги юзалар, қаттиқ мебеллар, уй жиҳозларини дезинфекция қилиш
Бельёлар (ич кийимлар, ётоқ анжомлари — кўрпа-тўшак жилдлари, чойшаблар, ёстиқ жилдлари), ходимларнинг махсус кийимлари в.б.ларни дезинфекция қилиш
Беморларни парвариш қилиш буюмлари, шахсий гигиена воситаларини дезинфекция қилиш
Ошхона идишлари, идишларни ювиш учун зарур бўлган буюмлар, шу жумладан, лаборатория анжомларини дезинфекция қилиш
қўлланилиш соҳалари
Тиббий ва стоматологик муассасалар (шу жумладан, акушер-гинекология неонатология бўлимлари билан, жарроҳлик, тери-таносил, болалар касалликлари йўналишидаги тиббий муассасалар, фельдшер-акушерлик пунктлари, қон қуйиш ва тез тиббий ёрдам кўрсатиш станциялари в.б.)
Тиббий буюмлар ва эндоскопларни дезинфекция қилиш, юқори даражали дезинфекция ва стерилизация қилиш учун мўлжалланган, тўртламчи аммонийли бирикмалар (ТАБ-ЧАС) ва глутар альдегид комбинацияси асосида ишлаб чиқариладиган юқори самарали препарат.
Дезинфекция, ЮДД ва стерилизация учун мўлжалланган, водород пероксиди, полигексаметиленгуанидин (ПГМГ) гидрохлорид ва тўртламчи аммонийли бирикма (ТАБ)лар комбинацияси асосида ишлаб чиқариладиган концентрацияланган универсал препарат.
Кенг миқёсда ишлатиладиган ажойиб ювувчи, ёқимсиз ҳидларни кетказувчи ва дезинфекцияловчи хусусиятларга эга бўлган, тўртламчи аммонийли бирикмалар асосида ишлаб чиқарилувчи тежамли препарат (концентрат).
Юзалар ва ускуналарни тезкор (экспресс) дезинфекция қилиш учун тўртламчи аммонийли бирикмалар асосида этил спирти қўшиб, ишлатишга тайёр ҳолда ишлаб чиқариладиган восита.