Дезинфекция ва стерилизация олдидан тозалаш учун ювувчи хусусиятлари яхшиланган универсал суюқ концентрат. Кенг спектрдаги микроорганизмларга нисбатан фаол, органик кирларни қотириб қўймайди, ишчи эритмалари 14 сутка давомида кўп маротаба ишлатилиши мумкин.
Ишчи эритма
Ишчи эритмалари 14 сутка давомида кўп маротаба ишлатилиши мумкин.
Восита рНи
10,0±1
Яроқлилик муддати
Ишлаб чиқарилган кунидан бошлаб, ишлаб чиқарувчининг очилмаган ўрамида — 5 йил.
Қадоқ
1 л
восита ҳақида батафсил
тавсифи
«ЭКСТРАДИН» — кенг ишлатилиш соҳасига эга. Воситанинг ювувчи хусусияти кучайтирилган, ишлов берилаётган объектларга шикаст етказмайди, матоларни оқартириб юбормайди, органик кирларни қотириб қўймайди, металл буюмларни занглатмайди. Препарат буюмларни алоҳида дезинфекция қилиш ва стерилизация олдидан тозалаш учун, шунингдек уларни биргаликда ўтказиш учун ҳам ишлатилади.
қўлланилиш тартиблари
Концентрация / вақт
Қўлланилиши
Юзаларни жорий дезинфекция қилиш
0,05% / 60 дақиқа
бактерицид
0,1% / 30 дақиқа
вирулицид
0,25% / 90 дақиқа
туберкулоцид
3,0% / 45 дақиқа
моғор замбуруғлари
Тиббий буюмларни дезинфекция қилиш
0,1% — 0,5% / 15…90 дақиқа
стерилизация олдидан тозалаш билан бирга
Тиббий буюмларни стерилизация олдидан тозалаш
0,02% / 10 дақиқа
0,1% / 5 дақиқа
Батафсил билиш учун услубий қўлланмага қаранг!
Ишлатишдан олдин албатта йўриқнома билан танишиб чиқинг!
микробга қарши фаоллиги
Грамманфий (кўкйиринг таёқчаларига нисбатан ҳам) ва граммусбат (туберкулёз микобактерияларига нисбатан ҳам) микроорганизмлар, шифохона ичи инфекциялари қўзғатувчилари, анаэроб инфекциялар; Кандида типидаги патоген замбуруғлар, Трихофитон ва моғор замбуруғлари; вируслар (гепатит вируслари, ОИВ-инфекция ва полиомиелит вируслари, грипп, шу жумладан, H5N1 ва AH1N1 штаммлари)га нисбатан микробга қарши фаолликга эга.
хусусиятлари
Ажойиб ювувчи хусусияти бор
Буюмларни алоҳида дезинфекция қилиш ёки стерилизация олдидан тозалаш, шунингдек уларни биргаликда ўтказишга рухсат этилган.
Тиббий буюмлар, шу жумладан, жарроҳлик ва стоматологик ускуналар, эндоскоплар (дастлабки ва якуний тозалаш) ва уларнинг ускуналарини қўлда бажариш ва механик (ультратовушдан фойдаланиб) усулларда алоҳида дезинфекция қилиш ва стерилизация олдидан тозалаш ёки уларни биргаликда амалга ошириш
Стоматологик ускуналар ва материаллар (альгинатли, силиконли материаллар, полиэфир елим материаллардан ишланган стоматологик қолиплар, металл, керамика, пластмасса ва бошқа материаллардан ишланган ясама тиш тайёрламалари, артикуляторлар, сўрувчи тизимлар ва туфдонлар)ни қўлда ва механик усулларда (ультратовушдан фойдаланиб) алоҳида дезинфекция қилиш ва стерилизация олдидан тозалаш, шунингдек стерилизация олдидан тозалаш билан бирга дезинфекция қилиш
Кувезлар, йўргаклаш столларини дезинфекция қилиш
Қаттиқ ва эгилувчан эндоскопларни дастлабки ва стерилизация олдидан (якуний) тозалаш
Стоматологик материалларни, шу жумладан, тиш қолиплари, ясама тиш тайёрламалари, сўлак сўрғичлар, Б ва В классларга оид тиббий чиқиндиларни дезинфекция қилиш
Жорий ва мукаммал тозалаш ишларини ўтказиш
Бинолардаги юзалар, қаттиқ мебеллар, уй жиҳозларини дезинфекция қилиш
Бельёлар (ич кийимлар, ётоқ анжомлари — кўрпа-тўшак жилдлари, чойшаблар, ёстиқ жилдлари), ходимларнинг махсус кийимлари в.б.ларни дезинфекция қилиш
Беморларни парвариш қилиш буюмлари, шахсий гигиена воситаларини дезинфекция қилиш
Ошхона идишлари, идишларни ювиш анжомлари, шунингдек лаборатория идишларини дезинфекция қилиш
Тиббий буюмлар ва эндоскопларни дезинфекция қилиш, юқори даражали дезинфекция ва стерилизация қилиш учун мўлжалланган, тўртламчи аммонийли бирикмалар (ТАБ-ЧАС) ва глутар альдегид комбинацияси асосида ишлаб чиқариладиган юқори самарали препарат.
Дезинфекция, ЮДД ва стерилизация учун мўлжалланган, водород пероксиди, полигексаметиленгуанидин (ПГМГ) гидрохлорид ва тўртламчи аммонийли бирикма (ТАБ)лар комбинацияси асосида ишлаб чиқариладиган концентрацияланган универсал препарат.
Кенг миқёсда ишлатиладиган ажойиб ювувчи, ёқимсиз ҳидларни кетказувчи ва дезинфекцияловчи хусусиятларга эга бўлган, тўртламчи аммонийли бирикмалар асосида ишлаб чиқарилувчи тежамли препарат (концентрат).
Юзалар ва ускуналарни тезкор (экспресс) дезинфекция қилиш учун тўртламчи аммонийли бирикмалар асосида этил спирти қўшиб, ишлатишга тайёр ҳолда ишлаб чиқариладиган восита.